август 11, 2020 15:20 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 289 мингга яқинлашди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 мингдан ортиқ киши мубтало бӯлгани билан мамлакатда мубталолар сонини 328 минг 844 нафарга етгани ҳамда коронавирусдан тузалганларнинг сони 289 минг нафарга яқинлашгани ҳақида маълум қилди.

Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг  наттоғи Симо Содот Лорий  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг 345   нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 269  нафари касалхонада ётқизилганини маълум қилди. 

Лорий қатъий ташхислаш меъёрлари асосида Эронда  ҳозиргача 331  минг  189  нафар коронавирусга мубтало бўлганини эслатиб ўтди. 

Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 184  кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони 18 минг  800 кишига етганини қўшимча қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг  айтишича, ҳозирги кунга қадар 288  минг 620 нафар беморлар соғайган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 20  миллион 280 минг нафарга етган,  улардан 740  минг нафари вафот этган. Шунингдек  13 миллион 200  минг нафардан ортиқ инсонлар соғайган.

Ёрлиқ

Шарҳ