август 13, 2020 12:06 Asia/Tashkent
  • Руҳоний Макронга хитобан: Европа АҚШ таъсири остига қолмаслиги лозим

Эрон президенти Франция президенти билан телефон суҳбатларида АҚШ бор куч -қудрати билан Халқаро ядровий келишувни нобуд этишга уринишига ишора қилиб, Европа давлатлари АҚШ таъсири остига қолмаслиги ва бу мамлакат домига тушмаслиги лозим деб айтди.

Кеча Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  Франция презитденти Эммануэль Макрон билан телефон орқали суҳбатларида БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2231 сонли резолюциясига кўра, Эронга қурол-яроқ эмбаргоси 18 октябрь куни бекор қилиниши зарурлигини таъкидлаб, АҚШ давлати Хавфсизлик кенгашига таклиф қилган резолюция  бу кенгашнинг 2231 сонли резолюцясини бузиш ҳисобланади ва барча мамлакатлар, хусусан 4+1 гуруҳи аъзолари унга қаттиқ қарши чиқишлари керак деб изоҳлади.

Эрон президенти шунингдек АҚШ икки йил олдин Халқаро ядровий келишувни тарк этгани билан бу келишув механизмидан фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас дея қўшимча қилди.

Эрон президенти,  шунингдек коронавирус вазиятига қарамай АҚШнинг Теҳронга қарши санкцияларни қўллаш бўйича ноқонуний ва ғайриинсоний ҳаракатига ишора қилиб, Европани Эрон билан иқтисодий алоқаларини кучайтириши ҳамда коронавирусга қарши кураш жараёнида зарурий одимлар ташлашишини таъкидлади. 

Франция президенти Эммануэль Макрон ҳам телефон орқали сушбу суҳбатда  Халқаро  ядровий келишувни сақлаш зарурлигини баён этар экан, Франция АҚШнинг аксича Эронга қурол эмбаргоси муддатини узайтириш масаалсида бутуналй бошқача ақидага эгадир ва  бу мавзуни очиқ ойдин Вашингтонга эълон қилган дея айтди. Макрон шунингдек  Париж давлати Эрон билан Европанинг молиявий механизмини янада фаолроқ қилиш учун чоралар кўрмоқда деб аниқлик киритди. 

Ёрлиқ

Шарҳ