август 13, 2020 16:15 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 292 мингдан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 мингдан ортиқ киши мубтало бӯлгани билан мамлакатда мубталолар сонини 336 минг 324 нафарга етгани ҳамда коронавирусдан тузалганларнинг сони 292 минг нафардан ошгани ҳақида маълум қилди.

Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг  наттоғи Симо Содот Лорий  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг 625   нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 246  нафари касалхонада ётқизилганини маълум қилди. 

Лорий қатъий ташхислаш меъёрлари асосида Эронда  ҳозиргача 336  минг  324  нафар коронавирусга мубтало бўлганини эслатиб ўтди. 

Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 174  кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони 19 минг 162 кишига етганини қўшимча қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг  айтишича, ҳозирги кунга қадар 292  минг 58 нафар беморлар соғайган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 20  миллион 827 минг нафарга етган,  улардан 747  минг нафари вафот этган. Шунингдек  13 миллион 723  минг нафардан ортиқ инсонлар соғайган.

Ёрлиқ

Шарҳ