август 14, 2020 15:35 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 294 мингга яқинлашди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 ярим мингдан ортиқ киши мубтало бӯлгани билан мамлакатда мубталолар сонини 338 минг 825 нафарга етгани ҳамда коронавирусдан тузалганларнинг сони 294 минг нафарга яқинлашгани ҳақида маълум қилди.

Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг  наттоғи Симо Содот Лорий  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг 501   нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 173  нафари касалхонада ётқизилганини маълум қилди. 

Лорий қатъий ташхислаш меъёрлари асосида Эронда  ҳозиргача 338  минг 825  нафар коронавирусга мубтало бўлганини эслатиб ўтди. 

Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 169  кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони 19 минг 331 кишига етганини қўшимча қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг  айтишича, ҳозирги кунга қадар 293  минг 811 нафар беморлар соғайган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 21  миллион  нафарга етган,  улардан 757  минг нафари вафот этган. Шунингдек  13 миллион 944  минг нафардан ортиқ инсонлар соғайган.

Ёрлиқ

Шарҳ