август 23, 2020 12:18 Asia/Tashkent
  • Генерал Ҳотамий: Эрон-Россия ҳарибй ҳамкрликлари янада кенгайиб бормоқда

Эрон мудофаа вазири Эрон ва Россия ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликларини ижобий эканлиги ҳамда янада ривожланаётганини таъкидлади.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча ҳарбий ва мудофаа делегацияси бошчилигида Москвага сафар қилган Эрон мудофаа вазири генерал Амир Ҳотамий  икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликлар даражасига тўхталиб, коронавирус пандемияси сабаб Эрон ва Россия ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликлар бироз ўзгарди, аммо сўнги хулоса ва натижалар икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий алоқалар бутунлай ижобий йўналишда эканлиги ва янада ривожланаётганини кўрсатмоқда деб қўшимча қилди.

Генерал Амр Ҳотамий ўтган йилларда икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар турли соҳада кенгайиб борганига ишора қилиб, Москвага сафари давомида ҳарбий конференциялар ва кўргазмаларда қатнашишдан ташқари минтақавий ва иккитомонлама масалаларни муҳокама қилишини маълум этди.

Эрон мудофаа вазири Россияга сафари жараёнида,  россиялик касбдоши ва бу мамлакатини бошқа расмийлар билан учрашиб,  ARMY 20 номли Россиянинг 6 чи ҳарбий -техник кўргазмасини бориб кўради.

 

Ёрлиқ