сентябр 10, 2020 15:25 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганлар сони 341 минг нафарга яқинлашди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганлар сонини 341 минг нафарга яқинлашганини эълон қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий,  бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида,  сўнгги 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 2 минг 63 та янги касалланганлар аниқланди улардан 1 минг 41 нафари касалхонада ётқизилди ва қолган беморларга амбулатория хизматлар кўрсатилди дея изоҳлади.

Симо Содо Лорий Эронда коронавирус - Kovid-19  вируси билан касалланганларнинг умумий сонини 395 минг 488 кишига етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 129 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 22 минг 798 кишига етди деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 340 минг 842 киши шифо топиб шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирсни юқтирганлар сони 28 миллион нафардан ошган, шулардан 908  минг нафари вафот этган ва 20 миллиондан кўпроқ инсонлар соғайган.

Ёрлиқ

Шарҳ