сентябр 11, 2020 15:22 Asia/Tashkent
  • Зариф Трампга хитоб айлаб: уруш ҳар қандай шаклда бўлмасин ёмон

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф райшанба куни ўзининг Твиттер саҳифасида, Америка президенти Дональд Трамнинг Ғарбий Осиё минтақасидаги мамлакатларга бир вақтнинг ўзида қуррол-яроқ сотиш ва урушни танқид қилиш борасидаги икки юзламачилигига ишора этиб, уруш қандай шаклда бўлмасин ҳам ёмондир,-деб таъкидлади.

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Муҳаммаджавод Зариф ўзининг Твиттер саҳифасида, Дональд Трамп Американинг қуролсозлик компанияларининг чунтагини тўлдириш учун АҚШ-нинг урушга чанқоқ эканини тан олган бўлса-да, аммо ўзи ғарбий Осиё минтақасига уша компанияларнинг қуролларини сотиш учун иссиқ бозор билан шуғулланмоқда,-деб ёзди.

Зариф Трампнинг фикрича совуқ уруш яхшидир, чунки тижоратга катта фойда келтиради. Ҳолбуки, уруш фойда келтирмайди, аммо уруш қандай шаклда бўлмасин ёмондир,-деб қўшимча қилди. 

Америка президенти охирги пайтда, Америка армиясини таърифлашда қилган нутқида, у армия генералларини эмас. балки аскарларни яхши кўради, чунки улар доим "фавқулодда компаниялар" чунтакларини тўлдириш ва бомба ёки бошқа қурол-яроқ ишлаб чиқариш учун уруш келтириб чиқаришга ҳаракат қилишади,-деб таъкидлаган эди. 

Халқаро ҳуқуқ экспертлари ушбу эътирофни айблов эълон қилишга лоиқ деб билишади. 

Америка жаҳон қурол-яроқ сотувчи энг катта мамлакат сифатида, Ғарбий Осиё минтқасида террористик гуруҳларни жиҳозлантириш, ташкил этиш ва нотинчликларни кенгайтиришда муҳим рол уйнаб келмоқда. 

Американинг қурол-яроқлари асосан минтақа урушларида, айниқса Сурия, Яман ва Афғонистонда бегуноҳ тинч аҳолини ўлдириш учун ишлатилмоқда. 

Ёрлиқ