сентябр 12, 2020 15:22 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганлар сони 345 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганлар сонини 345 минг нафардан ошганини эълон қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида,  сўнгги 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 2 минг 139 та янги касалланганлар аниқланди улардан 1 минг 138 нафари касалхонада ётқизилди ва қолган беморларга амбулатория хизматлар кўрсатилди дея изоҳлади.

Симо Содо Лорий Эронда коронавирус - Kovid-19  вируси билан касалланганларнинг умумий сонини 399 минг 940 кишига етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 116 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 23 минг 29 кишига етди деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 344 минг 516 киши шифо топиб шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирсни юқтирганлар сони 28 миллион нафардан ошган, шулардан 920 минг нафари вафот этган ва 21 миллиондан кўпроқ инсонлар соғайган.

Ёрлиқ

Шарҳ