сентябр 14, 2020 15:20 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганлар сони 348 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганлар сонини 348 минг нафардан ошганини эълон қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида,  сўнгги 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 2 минг 619 та янги касалланганлар аниқланди улардан 1 минг 382 нафари касалхонада ётқизилди ва қолган беморларга амбулатория хизматлар кўрсатилди дея изоҳлади.

Симо Содо Лорий Эронда коронавирус - Kovid-19  вируси билан касалланганларнинг умумий сонини 404 минг  648  кишига етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 156 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 23 минг 313 кишига етди деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 348 минг 13 киши шифо топиб шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирсни юқтирганлар сони 29 миллион нафардан ошган, шулардан 928 минг нафари вафот этган ва 21 миллиондан кўпроқ инсонлар соғайган.

Ёрлиқ

Шарҳ