сентябр 17, 2020 15:29 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганлар сони 353 минг нафрадан ошди

Эрон Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганлар сонини 353минг нафарга етганини эълон қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида,  сўнгги 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 2 минг 815 та янги касалланганлар аниқланди улардан 1 минг 628 нафари касалхонада ётқизилди ва қолган беморларга амбулатория хизматлар кўрсатилди дея изоҳлади. 

Симо Содо Лорий Эронда коронавирус - Kovid-19  вируси билан касалланганларнинг умумий сонини 413 минг  149  кишига етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 176 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 23 минг 808 кишига етди деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 353 минг 848 киши шифо топиб шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирсни юқтирганлар сони 30 миллион нафардан ошган, шулардан 945 минг нафари вафот этган ва 21 миллиондан кўпроқ инсонлар соғайган.

Ёрлиқ

Шарҳ