сентябр 18, 2020 17:55 Asia/Tashkent
  • Ғарибободий: Сионистик режимнинг ядро қуролига эгалиги дунё хавфсизлигига таҳдиддир

Эроннинг Вена шаҳрида жойлашган халқаро ташкилотлардаги элчиси ва доимий вакили, сионистик режимнинг ядро қуролини қўлга киритишини минтақавий хавфсизлик ва минтақадаги барқарорликка жиддий таҳдид деб атади.

Эроннинг Вена шаҳрида жойлашган халқаро ташкилотлардаги элчиси ва доимий вакили Козим Ғарибободий  пайшанба куни кечқурун Халқаро Атом Энергияси ташкилоти Бошқарувчилар кенгашининг ҳар чораклик йиғилишида шундай деди:  Исроил ва унинг тарафдорлари Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги Шартномага (НПТ) риоя қилмаслик орқали барча халқаро меъёр ва қоидаларни атайлаб бузмоқдалар.
Эронлик таниқли дипломат Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги Шартноманинг 50 йиллигига ишора қилиб, унинг глобаллашувдан ҳали ҳам узоқ эканлигидан афсусланиб, шундай деди: "Бундай муҳим масалани эътиборсиз қолдириш минтақавий ва халқаро тинчлик ва барқарорликка бевосита таъсир ӯтказади".  
Эроннинг Вена шаҳрида жойлашган халқаро ташкилотлардаги элчиси ва доимий вакили Козим Ғарибободий Халқаро Атом Энергияси Агентлигининг Бош конференция   қарорларини амалга оширишда ва Теҳроннинг ядро қуролидан холи Яқин Шарқ борасидаги мавқеини белгилашда муҳим рол ўйнаганини эсга олиб,илова қилди: Агентлик бу йӯлда  сиёсий мулоҳазалар таъсирида қолмаслиги керак. Касбий  мантиқ агентликдан Яқин Шарқ бўйлаб хавфсизлик чораларини амалга ошириш тадбирларини кўришни талаб қилади.

Ёрлиқ

Шарҳ