сентябр 18, 2020 17:57 Asia/Tashkent
  • Эрон Америка томонидан  қонунларни менсимасликнинг халқаро тинчлик учун хавфли оқибатлари ҳақида огоҳлантирди

Эрон Ислом Жумҳуриятининг вакили пайшанба куни Женевадаги  қуролсизланиш конференциясида АҚШнинг халқаро тинчлик ва хавфсизликни бузишининг хавфли оқибатлари тўғрисида огоҳлантирди.

ИРНА хабарига кўра, Эроннинг Женевадаги доимий ваколатхонасининг сиёсий маслаҳатчиси Наби Озодий  Қуролсизланиш бўйича конференциянинг ялпи мажлисида Америка элчисининг қуролсизланиш конференциясидаги сўзларига жавобан Вашингтон Эронга қарши қурол санкцияларини давом эттиришга уринаётгани ва Эроннинг терроризмни қўллаб-қувватлаши ҳақида иддао қилаётганини эслатиб, илова қилди:  АҚШ расмийларининг баёнотлари ва иқрорларига назар ташласак, ким терроризм тарафдори эканлиги очиқланади.

Озодий АҚШ президенти томонидан Эронга қарши куч ишлатишга қаратилган такрорий таҳдидлар тўғрисида огоҳлантириб, бундай провокацион баёнотларни БМТ Низоми, хусусан 2-моддасида, куч ишлатишни тақиқлаш ёки таҳдид қилиш ёки тинчликка жиддий таҳдид қилиш тўғрисидаги асосий тамойилларни бузиш деб эълон қилди. У АҚШнинг масъулияятиз сиёсати ва ноқонуний хатти-ҳаракатларининг халқаро хавфсизликка нисбатан жиддий ва хивфли  оқибатлари тўғрисида огоҳлантирди.

Озодий Американинг бир томонлама ташқи сиёсат ёндашувининг халқаро институтларга, шу жумладан қуролсизланиш бўйича конференцияга ва унинг кўп қиррали институтларни йўқ қилиш ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотини обрўсизлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларининг салбий оқибатларини санаб ўтди. Унинг таъкидлашича, АҚШнинг Хавфсизлик Кенгаши  2231-сонли қарорини бекор қилишга уриниш ҳамда Ядровий келишувни йӯққа чиқариш каби ҳаракатлари ноқонунийлиги сабабли Хавфсизлик Кенгашида муваффақиятсизликка учради.

Пировардида Наби Озодий  таъкидлади: Эрон Ислом Жумҳурияти ўз миллати, суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва миллий манфаатларини қонуний ҳимоя қилишда ҳар қандай тажовузга қарши бир лаҳза ҳам иккиланиб ӯтирмайди.

Қуролсизланиш бўйича уч кунлик анжуман чоршанба куни Женевада бошланди ва бугун, жума куни якунланди.

Ёрлиқ

Шарҳ