сентябр 18, 2020 18:43 Asia/Tashkent
  • Хатибзода Бағдодда дипломатик транспорт воситаларига қилинган ҳужумни қоралади

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Бағдоддаги дипломатик транспорт воситаларига қилинган ҳужумга муносабат билдириб,  дипломатик ваколатхоналарга қилинадиган ҳар қандай  ҳужумни қоралади ва Ироқ ҳукуматини дипломатик иншоотларни ҳимоя қилишни кучайтиришга чақирди.

 Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Саид Хатибзода кеча Эрон Ислом Жумҳуриятининг Ироқдаги дипломатлари ва дипломатик ваколатхоналарига қилинган ҳужумларни эслаб, бу мамлакат ҳукуматини дипломатик ваколатхоналарни ҳимоя қилишни кучайтиришга ва мамлакатда дипломатик ваколатхоналарнинг нормал ишлашини таъминлашга чақирди.

Бағдоддаги  Британиянинг элчихонаси сешанба куни  инглиз дипломатларига тегишли автомобил нишонга олинганлигини эълон қилди ва йўл бўйидаги бомба Боғдоддаги инглиз дипломатларининг бир нечта машиналарини нишонга олганини, аммо ҳеч ким жароҳат олмаганлигини айтди.

Ёрлиқ

Шарҳ