сентябр 18, 2020 18:54 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганлар сони 355 минг нафрадан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганлар сони 355 минг нафардан ошганлигиин эълон қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида,  сўнгги 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 3 минг 49 та янги касалланганлар аниқланди  дея изоҳлади. 

Симо Содо Лорий Эронда коронавирус - Kovid-19  вируси билан касалланганларнинг умумий сони 416 минг  198  кишига етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 144 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 23 минг 952 кишига етди деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 355 минг 505 киши шифо топиб шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирсни юқтирганлар сони 30 миллион нафардан ошган, шулардан 951 минг нафари вафот этган ва 22 миллиондан кўпроқ инсонлар соғайган.

Шарҳ