сентябр 19, 2020 12:55 Asia/Tashkent
  • Генерал Саломий АҚШ президентига хитобан: генерал Сулаймонийнинг ўлими учун қасос, аниқ ва жиддийдир

Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг Бош қўмондони АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эронга қарши сўнгги сафсаталари ва даъволарига кўрсатган аксиламалида, генерал Қосим Сулаймонийнинг шаҳид этилгани учун олинадиган қасос, аниқ, жиддий ва ҳақиқийдир деб таъкидлади.

Яқинда  POLITICO сайти,  АҚШ жосуслик ташкилотлари ҳисоботлари ва АҚШ ҳукуматига яқин манбаларга таяниб, Эрон давлати генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлими учун қасос олиш мақсадида  АҚШнинг Жанубий Африкадаги элчисини террор қилишни назарга тутган деб иддао қилди.

Айни пайтда, АҚШ президенти Донаьд Трамп " Politico" веб -сайти хабарига жавобан, АҚШ манфаатларига қарши ҳар қандай ҳаракатга минг баравар кучлироқ жавоб беришини даъво қилди.

Бугун Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Бош қўмондони генерал Ҳусейн Саломий,Теҳронда Бош қўмондонлик, ва инқилобий гвардия маркази қўмондонлик қўмондонлари, масъуллари ва ходимларининг эрталабки маросимида, Эрон ислом республикаси генерал Сулаймонийнинг шаҳид бўлишига бевосита ва ёки билвосита рол ўйнаганларнинг барчасини нишонга олади ва бу ўта жиддий бир мурожаатдир дея изоҳлади.

Генерал Саломий шунинггдек,  Трампнинг минг баравар кучлироқ ҳужуми ҳақидаги даъвосига ишора қилиб, душман ҳама жойда Эрон кучлари назорати остидадир ва керак бўлса нишонга олинади деб эълон қилди.

Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Бош қўмондони ўз сўзларида,  Трампга хитобан: эронликнинг бир туки узилса, соқчилар корпусининг қаттиқ жавобига дуч келасиз, ва бу жиддий таҳдиддир ва эронликлар ҳамма нарсани амалда исботлайдилар деб қўшимча қилди.

Генерал Саломий,  Эронда Ислом Инқилоби бўлмаганида, АҚШ дунёни ямламай ютиши мумкинлигига ишора қилиб, Ислом Инқилоби АҚШни чарчатди ва бугунги Америка заиф бўлиб  ўзгаришларга қодир эмас ва майдонда қаттиқ мағлубиятга учраган деб аниқлик киритди.

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси АҚШ мағлубиятини қайта тиклаш номумкин эканлигини таъкидлаб, бугунги кунда Американинг дунёдаги улуши қисқариб бормоқда, чунки янги кучлар пайдо бўлиб, ислом цивилизация ролни ўйнаб куч қудрат сифатида қайта намоён бўлган деб баён этди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ