сентябр 19, 2020 15:12 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганлар сони 357 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганлар сони 357 минг нафардан ошганлигиин эълон қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида,  сўнгги 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 2 минг 845 та янги касалланганлар аниқланди  дея изоҳлади. 

Симо Содо Лорий Эронда коронавирус - Kovid-19  вируси билан касалланганларнинг умумий сони 416 минг  198  кишига етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 166 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 24 минг 118 кишига етди деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 357 минг 632 киши шифо топиб шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирсни юқтирганлар сони 30 миллион нафардан ошган, шулардан 956 минг нафари вафот этган ва 22 миллиондан кўпроқ инсонлар соғайган.

Ёрлиқ

Шарҳ