сентябр 20, 2020 14:04 Asia/Tashkent
  • Хатибзода: АҚШ Халқаро ҳамжамият ва ўз мажбуриятларига қайтиши зарур

Эрон ТИВ наттоғи, АҚШ ўзбошимчалик ва исён кўтаришни тўхтатса, Халқаро ҳамжамият ҳам уни қабул қилади деб айтди.

Бугун Эрон ТИВ наттоғи Саъид Хатибзода ўтказган матбуот конференциясида  АҚШнинг бирёқлама ҳатти-ҳааркати ва БМТ хавфсизлик кенгашида Эронга қарши санкцияларни қайтаришга уринаётганига тўхталиб, дунё АҚШ ҳатти -ҳаракатларидан нотинчлик, уруш, зўравонлик ва қон тўкишдан бошқа нарсани кўрмади ва АҚШнинг дунёнинг турли минтақалари айниқса Ғарбий Осиёдаги ҳузури минтақа халқлари учун  фақат нотинчликлар уруш ва бузғунчиликдан бошқа нарса келтиргани йўқ деб изоҳлади.

Хатибзода АҚШ давлат расмийлари жумладан, ТИВ раҳбарини  исён ва фитна пайида бўлганини таъкидлаб, АҚШ учун энг аччиқ кунлар ва соатлар келган ва АҚШ тарихнинг нотўғри томонида туришни танлади деб аниқлик киритди.

Эрон ТИВ наттоғи, шунингдек,   АҚШнинг БМТ Хавфсизлик кенгашида яккаланиб қолганига тўхталиб,  АҚШни қудрат авжида яккаланиб қолиши, бу мамлакатнинг қудратининг барчаси асоссиз эканлигининг далилидир деб эълон қилди.

Хатибзода АҚШ дунёнинг ўзгариб бораётгани ҳақидаги мурожаатни қабул қилиши лозимлигини баён этиб, Трамп ва унинг иттифоқчиларининг узоқни кўра олмаслик сиёсати туфайли АҚШ бу сиёсатларнинг биринчи қурбонига айланмоқда деб қўшимча қилди.

Эрон ТИВ наттоғи қароқчилик даври тугагани ва АҚШ ҳам ер, ҳаво ва денгиз орқали қароқчиликни тўхтатиши лозимлигига ишора қилиб, Эрон ислом республикасининг суверенитетини бузадиган ва Халқаро қонунлар ва қоидаларни паймол этадиган ҳар қандай ҳатти- ҳаракатларига жиддий ва бир зум иккаланмасдан жавоб беради деб таъкидлади.

 

Ёрлиқ

Шарҳ