сентябр 21, 2020 16:21 Asia/Tashkent
  • Инқилоб Раҳбари: ғолибона ҳимоя Эроннинг ўзига хос миллий хусусиятидир

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Муқаддас мудофаа пайтларида Эрон халқининг ёрқин ва аниқ ғалабасига тўхталиб, ғалаба келтирган мудофаа Эрон миллий ўзлигининг бир қисмидир деб изоҳладилар.

Исломий Инқилоб муаззам Раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий бугун душанба куни Муқаддас мудофаа ва муқовимат ҳаракатининг фахрийларини қадрлаш ва эъзозлаш бўйича видеконференция орқали ўтказилган маросимда, Муқаддас мудофаа пайтида Эрон миллати Шарқ ва Ғарб кучларига ва уларга қарам бўлган мамлакатларга қарши тура олди ва ғурур - ифтихор билан ғалаба қозонди деб қўшимча қилдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  ўз сўзларида шўҳратпараст Садомни буюк қудрати хусуан АҚШ қўлидаги абзал ва воситага айланганини эслатиб, Эрон миллатига қарши урушнинг асосий томонлари Исломий Инқилобдан зарар кўрган АҚШ, минтақада янги исломий -эроний ўзликни пайдо бўлишидан хавотирга тушган режимлар, НАТО ва ғарбий ва шарқий Европа давлатлари эдилар ва улар  Ислом Инқилобига зарба бериш ва уни ағдариш мақсадида Садомни ҳужум қилишга ундашгади деб аниқлик киритдилар.

Ул Зот шунингдек, душманнинг асосий мақсади урушни бошлаш,  исломий тузумини ағдариш, Эронда қайта ҳукмронлик қилиш ва мамлакатни парчалаш эди ,аммо улар Эроннинг бир қарич ерини ҳам эгаллай олишмади  ва Эрон миллати ва исломий жумҳуриятни бир қадам ҳатто орқага қайтара олмайдилар деб эълон этдилар.

Инқилоб раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий, ҳатто урушдан олдин АҚШ ва Садом ўртасидаги келишувни исботлайдиган ҳужжатларни тарқалганига тўхталиб, уруш йилларида ҳам Ғарб ва Шарқ блоклари, БАА, Қувейт, Саудия Арабистони ва бошқа режимлар орқали БААслик режимга ҳарбий ва разветка молиявий ёрдам беришда давом этишганди деб баён этдилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари душманнинг мақсадида мудофаа фактларини ўзгартириб кўрсатишга уринишидан эҳтиёт бўлиш зарурлигини таъкидлаб, ушбу ҳодисанинг улкан ва буюк ўлчамларига ҳақида ҳам, Муқаддас мудофаа давридаги муҳим шахсиятлардан бири минтақа ва дипломатия соҳасида кўп ва ажойиб ҳаракатлар қилган, шаҳид Сулаймоний эди ва Эрон миллати  ҳам бу азиз шаҳиднинг фаолияти кўлами тўғрисида етарлича маълумотга эга эмас деб таъкидладилар.

Эрон миллати Имом Ҳусейн пайравлари бўлиб Арбаъийн зиёратини яхши кўрадилар, аммо Арбаъийн кундаги  юришлар ва маросимлар  коронавирусга қарши штаби  расмийларини  белгиллаган  қоидалари асосида бўлиши лозим. Зеро бу штаб ҳозиргача бу маросимларни кенг қамровли даражада ўтказилишига рози бўлмаган бинобарин ҳама бўйинсуниши шарт деб  айтдилар.

 

Ёрлиқ

Шарҳ