сентябр 21, 2020 16:35 Asia/Tashkent
  • Эронда бир суткада коронавирусга чалинган 3 мингдан ортиқ беморлар аниқланди /177 киши вафот этди/

Эрон ССВ натоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичда мамлактада коронавиурсга чалинган 3 мингдан ортиқ бемор аниқланиб яна 177 киши вафотэтди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида,  сўнгги 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 3 минг 341 та янги касалланганлар аниқланди ва улардан 1 минг 494 нафари касалхоналарда ётқизилди,  дея изоҳлади. 

Симо Содо Лорий Эронда коронавирус - Kovid-19  вируси билан касалланганларнинг умумий сони 425 минг  481  кишига етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 177 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 24 минг 478 кишига етди деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 361 минг 523 киши шифо топиб шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирсни юқтирганлар сони 31 миллион нафардан ошган, шулардан 965 минг нафари вафот этган ва 23 миллиондан кўпроқ инсонлар соғайган.

Ёрлиқ

Шарҳ