сентябр 22, 2020 14:25 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: қирқ йил қаршиликнинг самараси- Эрон халқининг ҳушёрлик билан душманларга қарши тура олишидир

Эрон Ислом республикаси президенти қирқ йиллик қаршилик ва чидамлилик самараси Эрон миллатининг душманларга қарши туришдаги донлоги ва ҳушёрлиги эди деб қўшимча қилди.

21 сентябрь-Эрон тақвимида Муқаддас Мудофаа ҳафталигининг бошланишидир.

Саддам режимининг босқинчи армияси / Ироқнинг ағдарилган диктатори/ 1980 йил 21 сентябрида  бир ҳафта ичида Теҳронни босиб олиш хом хаёли билан турли хил қуролдан фойдланган ҳолда Эронга қарши кенг кўламли ҳужумни бошлади.

Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  Муқаддас Мудофаа ҳафтасининг бошланиши муносабатида билдирган мурожаатида,  муқаддас мудофаа эронликларнинг жасурлиги, эркинлиги ва фидойлигини эсга келтиради. Эрон халқи Муқаддас Мудофаа даврасида  тарих саҳифаларида ўз номини абадийлаштирди ва унинг самараси ҳам  душманларнинг кенг қамровли ҳужумлари  ва босимлари қаршисида донлогик билан тура олишидир деб изоҳлади.

Ҳасан Руҳоний ўз сўзларида  муқовимат ва жиҳод жабҳаларида шаҳидлар ва фидоийлар,  адолатсеварлик, ўз ҳаққини талаб қлиш ва эрксеварлик йўлини белгилллаб олиб,  шаҳид бўлиши ва фидокорлиги билан исломнинг олий қадриятлари ва тушунчаларини янада кенгайтиришига ишора қилиб, шаҳидлар ва фидоийлар ўз халқи, исломий жомеалар ва дунё эрксеварлари учун доимий намуна ҳисобланишади деб аниқлик киритди.

Эрон президенти шунингдек генерал шаҳид Қосим Сулаймонийнинг жасоратли одамлардан бири бўлгани ва адолатсизликка  ва террорчиларга қарши курашда жасорат ва фидоийлик орқали ёрқин ғалабаларга эришган инсон эканлигини таъкидлаб, Эрон халқининг Аҳл байтнинг муқаддас маконларини ҳимоя қилиш учун қонининг сўнгги томчисигача турган ҳимоячиларнинг жасорати ва фидокорликларини қўллаб қувватлаб, қадрлашиши, ҳамда   барча саҳналарда иширок этишлари, шаҳидланнинг порлоқ машъалини доимо баланд кўтариб турадиган буюк жилваларидир деб эълон қилди.

Ёрлиқ

Шарҳ