сентябр 23, 2020 16:41 Asia/Tashkent
  • Эронда бир сутка ичида коронавирусга мубтало бўлган яна 3 мингдан ортиқ беморлар аниқланди

Эрон ССВ натоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичда мамлакатда коронавирусга чалинган 3 мингдан ортиқ бемор аниқланиб яна 184 киши вафот этди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида,  сўнгги 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 3 минг 605 та янги касалланганлар аниқланди ва улардан 1 минг 594 нафари касалхоналарда ётқизилди,  дея изоҳлади. 

Симо Содо Лорий Эронда коронавирус - Kovid-19  вируси билан касалланганларнинг умумий сони 432 минг  798  кишига етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 184 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 24 минг 840 кишига етди деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 365 минг 846 киши шифо топиб шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирсни юқтирганлар сони 31 миллион нафардан ошган, шулардан 976 минг нафари вафот этган ва 23 миллиондан кўпроқ инсонлар соғайган.

Ёрлиқ

Шарҳ