сентябр 24, 2020 12:15 Asia/Tashkent
  • Эрон: Саудия Арабистони такфирий террорчи гуруҳларнинг базаси бўлиб, минтақада уларни ҳомийлик қилиб келмоқда

Эрон ТИВ наттоғи Саудя Арабистонини такфирий террорчи гуруҳларнинг келиб чиқиши ва базаси бўлгани ҳамда минтақада бу террорчиларни молиявий ва логистик /ҳарбий -техника/ жиҳатидан таъминловчи режим эканлигини айтди.

Бугун Эрон ТИВ наттоғи Саъид Хатибзода, Саудия Арабистони подшосининг мантиқсиз сўзларига жавобан, Саудия Арабистони бир неча йиллар давомида ўзининг ёвуз мақсадларини ижро этиш учун  ҳақиқатларни яшириши, содир этган жиноятлари учун жавобгарликдан қочиши, бошқаларни айблаш ва ҳақиқатни бошқача қилиб кўрсатишни иш дастурида жой бериб келмоқда деб изоҳлади.

Хатибзода ўз сўзларида, Ол Сауд режими  Эронга қарши натижасиз қолган  максимал босимларни давом эттиришда АҚШ позициясини ҳимоя қилиши,  босқинчи сионистик режим билан муносаатларни кенгайтиришга уриниши ва ўз халқи чўнтакидан миллиардлаб долларни бошқаларга тақдим этиши билан нафақат ҳе қанадй натижага эришмаган, балки  араб мамлакатлари орасида  ўта пасткаш ва ҳақир режимга айланиб қолган деб қўшимча қилди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи шунингдек,  Ямандаги уруш ва сиёсий майдонларида мунтазам мағлубияти Арабистонни сафсаталар ва асоссиз иддаолар қилишига сабаб бўлмоқда  ва Ол сауд режими етакчилари  бошқа мамлакатларни айблаш орқали яманлик болалар ва аёлларга қарши содир этган жиноятларни хаспўшлаш ва  жавобгарликдан қочишга уриниб келмоқда деб таъкидлади.

Эрон ислом республкаси минтақадаги ўзининг масъулиятли йўналишида  минтақага йирик зарарлар келтирган Ол сауд режимининг нотўғри ҳисоб- китоблдари тўғрисида Халқаро ҳамжамиятни хабардор этган ҳамда  илгаригидек  принсипиал сиёсатлари доирасида  минтақада музокара ва дипломатик жараёнларни кучайтириш ва барча қўшни давлатлар билан муносабатлари кенгайтриришга  ҳаракт қилмоқда  дея аниқлик киритди, Хатибзода.

Эсалатиб ўтамиз Саудия Арабистони режими подшоси Салмон Абдулазиз БМТ Бош ассамблеясининг 75 -чи сессиясида сўзга чиққанида Эронни Ғарбий Осиё минтақасида бузғунчи ва кескинликлар яратувчи сиёсатлар олиб боришда ва араб давлатлари ишларига аралашишда айблади.

 

Ёрлиқ

Шарҳ