сентябр 24, 2020 16:30 Asia/Tashkent
  • Зариф: коронавирусга қарши кураш давомида, АҚШнинг биртомонлама санкциялари  иқтисодий ва тиббий терроризмдан ўзга нарса эмас

Эрон ташқи ишлар вазири катта қудратларни иқтисодий бойлиги ва ташвиқот машиналаридан қатъий назар тиз чўктирган Сovid-19 микроскопик ва эпидемик душмани билан курашишда камтарлик билан кураш олиб бориш лозимлигини маъқуллади.

Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф  бугун CICA -Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш ташқи ишлар вазирларининг виртуал учрашувида  бу (CICA) ташкилотнинг кўп қираликни тарғиб қилишда ва кенг қамровли ҳамкорликнии таъминлашдаги  ролига тўхталиб  Covid-19 каби катта муаммога қарши кураш жуда муҳимдир деб изоҳлади.

Эрон ташқи ишлар вазири  CICA аъзолари ҳамкорликни ташкилий доирасида ва БМТ ҳамда  Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамоҳангликда ҳамкорликларни кучайтиришлари зарурлигини таъкидлаб,  инсонлар ҳаёти ва инсон қадр-қимматини сақлаб қолиши ҳамма нарсадан устунроқ эканлигини қўшимча қилди.

Эрон ташқи ишлар вазири, Эрон давлати,   CICA ташкилотидаги ўз қўшнилари ва дўстларига қўшилиши ва ушбу жамоавий миссияда билим ва тажриба алмашишга тайёр эканлигини баён этар экан, халқлар саломатлиги ва хавфсизликига таҳдид соладиган умумий муаммоларни енгиб ўтишнинг ягона йўли ўзаро ҳамокрликларни кенгайтиришдир деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ

Шарҳ