сентябр 24, 2020 16:49 Asia/Tashkent
  • Эронда 24 соат ичида коронавирус билан касалланган яна 3 мингдан ортиқ беморлар аниқланди

Эрон ССВ натоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичда мамлакатда коронавирусга чалинган 3 мингдан ортиқ бемор аниқланди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида,  сўнгги 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 3 минг 521 та янги касалланганлар аниқланди ва улардан 1 минг 569 нафари касалхоналарда ётқизилди,  дея изоҳлади. 

Симо Содо Лорий Эронда коронавирус - Kovid-19  вируси билан касалланганларнинг умумий сони 436 минг  319  кишига етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 175 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 25 минг 15 кишига етди деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 367 минг 829  киши шифо топиб шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 32 миллион нафардан ошган, шулардан 982 минг нафари вафот этган ва 23 миллиондан кўпроқ инсонлар соғайган.

Ёрлиқ

Шарҳ