сентябр 25, 2020 15:04 Asia/Tashkent
  • Зариф: ҳарбий -ҳамкорлик бўйича Эрон-Россия музокаралари давом этмоқда

Эрон ташқи ишлар вазири ҳарбий ҳамкорлик бўйича Теҳрон ва Москва ўртасидаги музокараларни давом этаётганини эълон қилди.

Москвага сафар қилган Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф кеча россиялик касбдоши Серегй Лавров билан мулоқотидан олдин  Россиянинг " Спутник" ахборот агентлигига берган интервьюсида,Эрон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик бўйича жуда яхши ва жиддий музокара олиб боришмақда деб қўшимча қилди.

Зариф ўз сўзларида Эронда АҚШнинг икки фуқаролик маҳбуслари ва уларни алмашиши жаарёнини давом этишига тўхталиб, Эрон Швецарияга ўхшаган уччинчи мамлакат воситачилиги билан  икки фуқароликка эга маҳбусларни алмашишга тайёр деб изоҳлади.

Эрон ТИВ раҳбари  АҚШнинг Эронга қарши сўнгги позициясига ишора қилар экан, Эрон АҚШнинг ноқонунний санкцияларига қарамай, қўшнилар билан ҳамкоригини давом эттирмоқда, деб аниқлик киритди.

Эрон ташқи ишлар вазири АҚШнинг Эронга қарши беҳуда ва асоссиз сўзларини баён қилар экан, АҚШ режими Эронга қарши барча санкциялари ва максимал босим вариантини барбод бўлганини яхши билади деб айтди.

Зариф ўз сўзларида, Ол Сауд режими бошчилигидаги коалицияни Яманга қарши ваҳшиёна ҳужумларини танқид қилиб, Саудия Арабистони ва унга қарам бўлган коалиция Яманга қарши уурушлари пайтида инсониятга зид ҳамда уруш жиноятларини содир этишмоқда деб таъкидлади.

Эрон ТИВ раҳбари БАА ва Баҳрайн режимларини сионистик режим билан сўнгги келишувини баён этар экан, бу режимлар ўртасида муносабатларни нормаллаштириш жараёни йиллар олдин бошланганди ва бу янгилик ҳам эмас, аммо бу шармандали келишув  Фаластин орзу- армонларига жиддий зарба етказиб, Фаластин халқи ва сарзамини орқасидан "пичоқ уришдир" деб эслатиб ўтди.

Ёрлиқ

Шарҳ