сентябр 25, 2020 17:11 Asia/Tashkent
  • Эрон мамлакати  Сурия ва Тожикистон билан сув соҳасидаги ҳамкорликларни кенгайтирмоқда

Эрон энергетика вазири Суриянинг сув ресурслари вазири ва Тожикистон энергетика ва сув ресурслари вазири билан ўтказган алоҳида видеомулоқотларида сув соҳасда ҳамкорлик қииш тўғрисидаги меморандумларни бажариш зарурлигини таъкидлади.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, бугун Эрон энергетика вазири Ризо Ардакониён ва Суриянинг сув ресурслари вазири Тамом Муҳаммад Раъд  виртуал шаклида бўлиб ўтган мулоқоти чоғида,  икки мамлакат ўртасидаги сув соҳасидаги ҳамкорлик англашув меморандумига ишора қилиб, келаси икки ҳафта ичида икки мамлакат энергетика вазирлари ўринбосарлари расилигида стратегик қўмитани ташкил этиш зарурлигини алоҳида айтиб ўтдилар.

Ардакониён ва Муҳаммад Раъд шунингдек, сув ва канализация соҳасида икки томонлама ҳамкорликларни янада ривожлантиришга таклиф қилишди.

Эрон-Сурия сув соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандумини 2019 йил 22 ноябрида Эроннинг энергетика вазири Ризо Ардакониён ва  Суриянинг амалдаги бош вазири  ва уша пайтдаги сув ресурслари вазири Ҳусейн Арнус имзолашганди.

Шунингдек Эрон энергетика вазири Ризо Ардакониён ва Тожикистон энергетика ва сув вазири Али Усмонзода видеомулоқот чоғида икки мамлакат ўртасидаги чуқур маданий ва  тарихий алоқалар ҳамда ҳамкорлик учун катта салоҳият мввжудлигига тўхталиб,  барча соҳалар айниқса энергетика ва иқтисодий тармоқларда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликларни янада ривожлантиришни таъкидладилар.

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ