сентябр 26, 2020 11:46 Asia/Tashkent
  • Теҳрондаги Тожикистон элчиси Эрон ТИВ-ига чақиртирилди

Тожикистон давлат телевиденияси орқали Эрон ислом жумҳуриятига қарши ғаразли ва ёлғон айбловлардан ҳужжатли фильмни намойиш этилгани ортидан Теҳрондаги бу мамлакат элчиси Эрон Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди.

Эрон ТИВ-и наттоғлик ишларидаги ва маълумотлар бўйича Бош идорасининг хабар қилишича, Тожикистон давлат телевиденияси орқали Эрон ислом жумҳуриятига қарши ёлғон ва нохолис айбловлардан иборат ўз таъбирлари билан ҳужжатли фильм сериалини намойиш этилгани ортидан    кеча Теҳрондаги бу мамлакат элчиси Эрон ТИВ-ига чақиртирилиб, унга  Тожикистон давлат телевидениясининг масъулиятзизлиги ва ассосиз айбловларига қарши эътироз мақсадида норозилик нота топширилди.

Тожикистн элчиси чақиртирилганида ,,Эрон ислом жумҳурияти Тожикистон билан дўстона, биродарлик ва ўзаро ҳурматга асослангаи муносабатларни истайди, аммо Душанбе ҳукумати томонидан бунадй ҳатти-ҳаракатларнинг давом этиши дўстона муносабатлар қоидаларига зиддир ва Тожикистон ҳукумати бундай ҳатти-ҳаракталарнинг оқибатлари тўғрисида эътибор қаратиб ўйлашиши лозим дея таъкидланди.

Тожикистон элчиси билан суҳбат чоғида,Эрон ислом республикаси Тожикистон ҳукуматидан айниқса телевидения орқали Эронга қарши ёлғон тарғиботниларини тўхтатиши ҳамда ўз ёндашувини тўғрилашишини кутаётгани ҳам айтилди.

Шунингдек Тожикистон элчиси , Эрон ислом республикасининг норозилик нотасини ўз ҳукуматига имкон қадар тезроқ етказишини маълум қилди.

Сўнгги бир ҳафта ичида Теҳрондаги Тожикистон элчиси иккинчи марта Эрон ТИВ-ига чақиртирилиб, унга Эроннинг кескин норозилик нотаси топширилган.

Тожикистон элчиси олдинроқ ҳам Эрон ТИВ раҳбарининг ёрдамчиси ва Евроосиё ишлари бўйчиа Бош диреткори томонидан чақиртирилганди.

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ