сентябр 26, 2020 14:38 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Эрон халқига қарши барча жиноятлар манзили-Оқ уйдир

Эрон ислом республикасининг президенти АҚШнинг Эрон халқига қарши душманлик ҳаракатларига ишора қилиб, Эрон халқига қарши жиноятлар манзили Оқ уй эканлигини айтди.

Эрон ислом республикаси президенти Ҳасан Руҳоний шанба куни, коронавирусга қарши миллий штаб-квартиранинг йиғилишида АҚШликлар  сохта, ноқонуний, ассосиз ва ғайриинсоний санкциялар, шунингдек террористик операциялар орқали сўнгги икки йил ичида Эрон мамлакатига камида 150 миллиард доллар зарар етказганини айтиб,  ҳаттоки улар Эронга дори -дармон, даволаш ва озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт этилишини олдини олиб, энг катта тарихий ваҳшийликни содир этишмоқда деб таъкидлади.

Руҳоний ўз сўзларида  Эроннинг Халқаро валюта жамғармасидан дори-дармон, тиббий асбоб ускуналар ва шифохона жиҳозлари билан таъминлаш учун 5 миллиард доллар қарз олишга қарши бўлган АҚШ режимига тўхталиб,  АҚШ ТИВ раҳбари аслида жиноятт вазиридир ва ҳатто  Эрон халқи билан душманлигидан фахрланади деб қўшимча қилди.

Эрон президенти шунингдек, Эрон халқининг барча муаммоларининг манбаи, сионизм, реакцион режимлар ва АҚШдаги фанат гуруҳлардир ва бугунги кунда Эрон халқига қарши жиноятларининг буйруғи АҚШдан берилади деб аниқлик киритди.

Руҳоний Эрон халқни АҚШ жиноятларига қарши туриб муқовимат кўрсатишини баён этар экан, худди 40 йил олдин Садом томонидан Ободон қамалини бартараф этилгани дек Эрон халқи Трамп қамалини ҳам ёриб ўтишади  деб эълон қилди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ