сентябр 27, 2020 15:19 Asia/Tashkent
  • Генерал Ҳожизода:  Эрон аэрокосмик соҳасида дунёдаги етакчилардандир

Эрон Ислом инқилоби соқчилар корпуси ҳаво- кучлари қўмондони Эрон мудофаа соҳасидаги ютуқларни Муқаддас Мудофаа даври билан чамбарчасб боғлиқлигига ишора қилиб, Эрон бу соҳадаа ўзини ўзи таъминлаш ва мудофаа технологияларга эриша олши, айниқса аэрокомсмик тармоқларда ривожланиши билан дунёда етакчи мамлакатлар қаторига қўшилган деб изоҳлади.

Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси аэрокосмик бўлинмаси қўмондони, генерал Амирали Ҳожизода Теҳронда бу кучларининг ютуқлари ва потенсиллари кўргазмасини очилиши маросимида. сўзлаган нутқида, бугунги кунда  ер-ер русумдаги ракеталар, ҳаво- ҳужумидан мудофаа ва радарлар, учувчисиз учоқлар, электрон урушлар ва сунъий йўлдошлар соҳасида энг яхши 10 мамлакат қаторига деб қўшимча қилди.

Генерал Ҳожизода шунингдек  Эрон Муқаддас мудофаа пайтида кучли бўлиши ва ўзини ўзи таъминлаши кераклигини билганини таъкидлаб, бу дунёда кучсиз бўлиш, ҳалокатга маҳкум бўлиш демакдир деб аниқлик киритди.

Бугун Эрон парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф, Ислом инқилоби соқчилар корпуси бош қўмондони генерал-майор Ҳусейн Саломий ва бир қатор қўмондонлар ва расмийлар иштирокида  Исломий Инқилоб соқчилар корпуси ҳаво-фазо кучларининг аэрокосмик миллий парки ва стратегик ютуқларининг доимий кўргазмаси очилди.

Кўргазмада Ислом Инқилоби соқчилар корпуси ҳарбий -ҳаво кучларининг ракеталари, учувчисиз учоқлари, сунъий йўлдошлари ва разветка - электрон уруш тизилмаларини ҳимоя қилиш соҳасидаги баъзи ютуқлари ва стратегик имкониятлари ҳамда тадқиқот марказларининг ютуқлари намойиш этилди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ