сентябр 27, 2020 16:42 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус билан касалланган яна 3 мингдан ортиқ беморлар аниқланди /195 киши вафот этди/

Эрон ССВ натоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичда мамлакатда коронавирусга чалинган 3 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 172 киши қурбон бўлди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида,  сўнгги 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 3 минг 362  та янги касалланганлар аниқланди ва улардан 1 минг 377 нафари касалхоналарда ётқизилди,  дея изоҳлади. 

Симо Содо Лорий Эронда короронавирус - Kovid-19  вируси билан касалланганларнинг умумий сони 446 минг 448  кишига етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 195 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 25 минг 589 кишига етди деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 374 минг  107  киши шифо топиб шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 33 миллион нафардан ошган, шулардан 1 миллион нафари вафот этган ва 24 миллиондан кўпроқ инсонлар соғайган.

АҚШ коронавирус билан ка алланиш ва ўлим кўрсаткичлари бўйича дунёда биринчи ўриндадир. Бу мамлакатда 7 миллиондан ортиқ инсонлар коронавирус юқтириб олиб улардан 210 минг анфари вафот этган.

Ёрлиқ

Шарҳ