октябр 01, 2020 16:27 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус билан касалланган яна 3 мингдан ортиқ беморлар аниқланди /211 киши вафот этди/

Эрон ССВ натоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 3 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 211 киши қурбон бўлди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида,  сўнгги 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 3 минг 825  та янги касалланганлар аниқланди ва улардан 1 минг 925 нафари касалхоналарда ётқизилди,  дея изоҳлади. 

Симо Содо Лорий Эронда коронавирус - Kovid-19  вируси билан касалланганларнинг умумий сони 461 минг 44  кишига етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 211 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 26 минг 380 кишига етди деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 383 минг  368  киши шифо топиб шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 34 миллион  нафардан ошган, шулардан 1 миллиондан ортиғи вафот этган ва 25 миллион кўпроқ инсонлар соғайган.

АҚШ коронавирус билан касалланиш ва ўлим кўрсаткичлари бўйича дунёда биринчи ўриндадир. Бу мамлакатда 7 миллиондан ортиқ инсонлар коронавирус юқтириб олиб улардан 211 минг нафари вафот этган.

Ёрлиқ

Шарҳ