октябр 05, 2020 16:31 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус билан касалланган яна 3 мингдан ортиқ беморлар аниқланди /235 киши вафот этди/

Эрон ССВ натоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичда мамлакатда коронавирусга чалинган 3 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 235 киши қурбон бўлди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида,  сўнгги 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 3 минг 902-та янги касалланганлар аниқланди ва улардан 1 минг 953 нафари касалхоналарда ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содо Лорий Эронда коронавирус  - Kovid-19  вируси билан касалланганларнинг умумий сони 475 минг 674 кишига етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 235 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 27 минг  192 кишига етди деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 392 минг  293 киши шифо топиб шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 36 миллионга етган, шулардан 1 миллиондан ортиғи вафот этган ва 26 миллиондан кўпроқ инсонлар соғайган.

Америкада коронавирус билан зарарланганларнинг сони 7 миллион 600 минг нафардан ошган ва  215 мингга яқин одам ҳалок бўлган. Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсатгичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибти.  

Ёрлиқ