октябр 08, 2020 12:50 Asia/Tashkent
  • Эрон вакили: инсон ҳуқуқларига бағишланган АҚШ нутқи тарихнинг аччиқ киноясидир

АҚШнинг Эрон халқига қарши иқтисодий терроризмини танқид қилган Эроннинг БМТ Бош Ассамблеясининг уччинчи қўмитасидаги Эрон вакили, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг инсон ҳуқуқлари бўйича нутқлари тарихнинг аччиқ истеҳзосидир деб айтди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, кеча БМТ Бош Ассамблеясининг 3 чи қўмитаси йиғилишида Эрон вакили Муҳаммад Зореъиён  АҚШнинг ноқонуний санкциялар сиёсатини давом эттириши ва ёки кучайтиришга бўлган талабаларини ахлоқсиз ва халқаро ҳуқуққа зид эканлигини таъкидлаб, ушбу сиёсат дунё бўйлаб коронавирусга қарши курашаётган кўплаб инсонларнинг ҳаётини хавф остига қўйяди деб изоҳлади.

Зореъиён шунингдек АҚШнинг фарқли улароқ, Эрон учун мўлжалланган  инсонпарварлик молларга ва хизматларга  шафқатсиз ва золимона санкциялар таъсир қилаётганига тўхталиб,  молиявий муассасалар ва институтлар  АҚШнинг ўч олиши ва қасосидан қўрқишади, шунинг учун инсонпарварлик савдони осонлаштириш учун яратилган молиявий каналлар самарасиз қолмоқда деб қўшимча қилди.

БМТ Бош Асссамблеясининг уччинчи қўмитасидаги Эрон вакили мазкур йиғилишда шунингдек, АҚШ террорчи режимининг Эрон Ислом инқилоби соқчилар корпуси Қуддус кучлари қўмондони генерал Қосим Сулаймонийни шаҳид қилишдаги жинояти олдида Вашингтон режими шериклари ва иттифоқчиларининг сукут сақлаётганини эслатиб,  тинчлик учун курашган ва терроризмга қарши курашда буюк қаҳрамон бўлган сардор Қосим Суламонийни нишонга олиш ва у кишини шаҳид қилиш дарҳақиқат инсон ҳуқуқларини ажабланарли тарзда бузиш демакдир дея аниқлик киритди.

Муҳаммад Зореъиён ўз сўзларида  инсон ҳуқуқлари бутун инсониятнинг умумий мероси эканлигига тўхталиб,  Эрон ислом жумҳуриятининг  инсон ҳуқуқларини юксалтириш ва  ҳимоя қилишдаги қатъий мажбуриятлари ва ҳатти-ҳаракатлари унинг бой цивилизацияси ва чуқур диний таълимоти билан боғланганлигини эълон қилди.

 

 

Ёрлиқ