октябр 13, 2020 12:49 Asia/Tashkent
  • Саудия Арабистони яширин ядро фаолияти учун жавобгарликка тортилиши зарур!

БМТ Бош Ассамблеясининг биринчи қўмитасидаги Эрон вакили, Ол Сауд элчисининг Эронга қарши даъволарига кўрсатган аксиламалида, Саудия Арабистони режимининг яширин ядровий фаолияти учун жавоб бериши кераклигини таъкидлади.

БМТдаги Арабистоннинг доимий вакили Абдуллоҳ  Ал- Муаллимий Теҳронга қарши асоссиз даъволарини такрорлаб, Эронни Халқаро ядровий келишувнинг 26 ва 36 чи моддаси асосида  ўзмажбуриятларини камайтиргани  келишвни бузиш эканлигини даъво қилди ва Эронни яна бир бор  минтақадаги нотинчликларнинг омили сифатида кўрсатишга уринди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Эроннинг БМТ Бош Ассамблеясининг биринчи қўмитасидаги вакили Ҳайдарали Балужий  бу ташкилот Бош Ассамблеясининг биринчи қўмитасида  Ол Сауд режиминиТеҳронга қарши даъволарини рад этар экан,  Эрон ҳар доим Ғарбий Осиё минтақасида барқарорлик учун тинчлик режаларни таклиф қилган, аммо улар Эроннинг ушбу тинчлик талабларини қабул қилишмаган ва  ҳарбий йўл заминасидаги ўзларининг мувфаққиятсиз сиёсатлари  ҳамда Эронни айблашга уринишларини давом эттиришган деб эълон қилди.

Эроннинг БМТ Бош Ассамблеясиниг биринчи қўмитасидаги вакили Ҳайдарали Балужий, Эроннинг ядровий фаолиятининг тўлиқ шаффоф эканлигини таъкидлаб, Эрон давлати МАГАТЭ билан тўлиқ ҳамкорлик қилмоқда  ва Халқаро атом энергияи агентлигининг баёнотлари Эроннинг ҳамкорлигини аниқ тасдиқламоқда деб изоҳлади.

БМТ Бош Ассамблеясининг биринчи қўмитасидаги Эрон вакили ўз сўзларида  Риёз режимни кенг қамровли хавфсизлик чоралар тўғрисидаги келишувни тўлиқ бажармаётганига ишора қилиб, Саудия Арабистони  ҳаттоки  МАГАТЭ бир неча марта талаб қилган ҳозирги дастурларини тасдиқлаши учун ушбу халқаро агентликка  мурожаат қилмаган ва ўз фаоилятларини унинг назоратига топширмаган деб аниқлик киритди.

Балужий  Халқаро ҳамжамиятнинг саъй -ҳаракатларини кенг -қамровли ҳимоя қилиш билан Судия Арабистонининг махфий ядровий таъсисотларини аниқлаш зарурлигига тўхталиб,  Ол Сауд режимига кўмакларни тўхтатиш барча хавотирларни камайтириши мумкин бўлган ягона усул ва йўлдир деб  баён этди.

 

Ёрлиқ