октябр 19, 2020 11:56 Asia/Tashkent
  • Қолибоф: АҚШ исломий давлатларининг тараққиёти ва хавфсизлигини истамайди

Эрон парламенти раиси АҚШ режими ўз мақсадларига интилишади ва Исломий давлатларнинг тараққиёти ва хавфсизлиги билан умуман қизиқмайди дея айтди.

Кеча Эрон парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф  Теҳронда Афғонистон Миллий ярашиш кенгаши раиси Аблдулла Абдулла билан учрашганида, чет эл давлатларнинг аралашуви ҳардоим минтақадаги исломий мамлакатларда нотинчликларни келтириб чиқарганини таъкидлаб, минтақа давлатлари ва ушбу мамлакатлар аҳолиси ва уларнинг турли этник гуруҳлари бирдамлик, ҳамжиҳатлик ва бирликка эришгунича қадар бегона кучлар  ва улар бошчилигида АҚШ давлати  ўзларининг ёвуз мақсадларини амалга оширишга давом беришди дея изоҳлади.

Қолибоф Эрон давлатининг  ички ишларида аралашмасдан исломий мамлакатлар ўртасида бирлик ва бирдамликни вужудга келтириш учун саъй -ҳаракатларига тўхталиб,  Эрон ва Афғонистоннинг кўплаб масалалари бир -бирига чамбарчасб боғлиқдир ва икки давлат ўртасида чуқур тарихий ва маданий алоқалар мавжуд деб қўшимчч қилди.

Афғонистон олий ярашиш кенгашининг раиси Абдулла Абдулла ҳам бу учрашувда Эроннинг афғонистон давлати ва афғонисонликларни  қўллаб -қувватлашишини қадрлаб , Теҳрон давлатининг асли мақсади  Афғонистон ислом республикаси ва унинг конституцияси соясида тинчликни қўллаб -қувватлашдир ва Эрон сўнгги 40 йил мобайнида афғонистонликлар ёнида бўлган деб таъкидлади.

Абдулла Абдулла ўз сўзларида дўст ва қўшни ва иттифоқдош мамлакатлар билан мувофиқлаштириш икки томонлама муносабтлардаги тўлиқларни тўлдириши мумкинлигини баён этар экан, Эрон ва Афғонистон ҳамкорлиги тўғрисида кенг- қамровли ҳужжат тайёрланмоқда барча соҳаларда тараққиёт ва ривожланиш мавжуд деб эълон қилди.

Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф ҳам Теҳронда Афғонистоннинг миллий ярашув кенгашини раиси Абдулла Абдулани қабул қилганида,  Теҳрон давлатининг Афғонистон ислом республикаси ҳукумат ва аҳолиси бошчилигидаги тинчлик жараёнини қўллаб- қувватлашишини тасдиқлади.

Муҳаммаджавод Зариф шунингдек  Абдулла Абдулланинг сиёсий жараёнлардаги иштирокини ва Афғонистон Миллий яшаши кенгаши масъулиятини қабул қилганини юқори баҳолаб, Толибон гуруҳини Афғонистон сиёсий  тузилмасидаги иштирокини Эрон ҳам қўллаб қувватлайди деб айтди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ