октябр 19, 2020 16:44 Asia/Tashkent
  • Эронда бир суткада коронавирусдан 337 киши вафот этди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 4 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 337 киши қурбон бўлди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида,  сўнгги 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 4 минг 251 -та янги касалланганлар аниқланди ва улардан 1 минг 948  нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содо Лорий  Эронда коронавирус  - Kovid-19  вируси билан касалланганларнинг умумий сони 534 минг 631  нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 337 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 30 минг  712 кишига етди деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 431 минг 360  киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 40 миллион  нафардан ошди, шулардан 1 миллион 120 мингдан ортиғи вафот этган ва 30 миллиондан кўпроқ инсонлар соғайган.

Америкада коронавирус билан зарарланганларнинг сони 8 миллион 300 минг нафардан ошган ва  224 мингга яқин одам ҳалок бўлган. Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсатгичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибти. 

Ёрлиқ

Шарҳ