октябр 21, 2020 11:42 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари араб давлатларининг сионистик режим билан муроса қилишини танқид қилдилар
    Инқилоб раҳбари араб давлатларининг сионистик режим билан муроса қилишини танқид қилдилар

Ислом Иниқлоби раҳбарининг Твиттердаги саҳифаси баъзи араб режимларининг сионистик режим билан муросага келишларига жавобан, мусулмон халқлари сионистик режим билан муроса қилишнинг натижаси бўлган шармандалик ва хўрланишларга ҳеч қачон йўл қўйишмайди дея ёзди.

Ислом Инқилоби олий раҳбарининг сайтдаги Твиттер аккаунти сешанба куни чоп этилган бу мурожаатида,  босқинчи сионистик режим билан музокара столига ўттирадиар ҳар қандай режим ўз халқи орасида обру эътиборини йўқотади дея изоҳланган.

Хабарда келтирилишича, АҚШ режими минтақа муаммоларини шуй йўл билан ҳал қилишни ўйласа, катта хато қилади.

Эслатиб ўтамиз, БАА ва Исроил режими 13 август куни АҚШ президенти Дональд Трампнинг араб режимлари ва сионистик режим ўртасидаги муносабатларни нормаллшатиришга кўмаклашиш ҳаракатларидан сўнг дипломатик муносабатларни тўлиқ нормаллаштиришга келишиб олишди.

Ундан кейин Баҳрайн ҳам бу келишувга қўшилди ва икки режим расмий равишда 15 сентябрь куни Оқ уйда Қуддусдаги босқинчи режим билан муроса шартномасини имзолашди.

Баҳрайн ва сионистик режим тўлиқ дипломатик алоқалар ва иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйиш тўғрисида имзоладилар.

Ёрлиқ

Шарҳ