октябр 22, 2020 17:02 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусга чалинган яна 5 мингдан ортиқ беморлар аниқланди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 5 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 304 киши қурбон бўлди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида,  сўнгги 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 5 минг 471 -та янги касалланганлар аниқланди ва улардан 2 минг 242  нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содо Лорий  Эронда коронавирус - Сovid-19  вируси билан касалланганларнинг умумий сони 550 минг 757  нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 304 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 31 минг 650 кишига етди деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 442 минг 674  киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 41 миллион  14 минг нафардан ошди, шулардан 1 миллион 140 минг дан ортиғи вафот этган ва 31 миллиондан кўпроқ инсонлар соғайган.

 

Ёрлиқ

Шарҳ