октябр 24, 2020 16:45 Asia/Tashkent
  • Оятуллоҳ Хоманаий: коронавирусга қарши кураш учун жамоат ҳамкорлиги зарур
    Оятуллоҳ Хоманаий: коронавирусга қарши кураш учун жамоат ҳамкорлиги зарур

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари сўзлаган нутқида, глобал коронавируснинг афсусланарли вазиятига қарши кураш учун қатъий ва суверен қарорларни қабул қилиш, жамоатчилик фикр ва барча муассасалар ва шахсларнинг ҳамкорлигини зарурий бир амр эканлигини таъкидладилар.

Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий бугун  мамлакат президенти ҳамда коронавирусга қарши кураш миллий штаби аъзоларини қабул қилганида  ушбу штабнинг фаолиятини юқори баҳолаб,  турли мамлакатларда бу вирусни бошқариш ва олдини олиш тажрибаларига тўхталиб,  баъзи мамлакатларда масалан АҚШда энг ёмон бошқарув қўланилган, аммо биз одамлар ҳаёти ва соғлиғи ва уларнинг хавфсизлиги ва иқтисодиёти билан боғлиқ ушбу ҳодисани энг яхши бошқарув билан  енгишга ҳаракат қилишимиз лозим де изоҳладилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий шунингдек,  мамлакатда буюк ишлар амалга оширилмоқда ва Худонинг марҳамати билан бирон бир воқеа  Эрон ислом республикасини тўхтата олмаган, аммо ҳаракатнинг секинлашишига олиб келадиган  тўсиқларни иложи борича тезроқ йўқ қилиш керак деб қўшимча қилдилар.

Исломий Инқилоб муаззм раҳбари  тўғри бошқарув учун зарур бўлган нарсаларни, "ҳал қилувчи қарорларни қабул қилиш", "жамоатчилик фикрини ишнонтириш" ва "барча институтларнинг ҳамкорлиги билан бир қаторда халқнинг ҳамкорлиги" эканлигига ишора қилиб, албатта бу ҳамкорлик фақат коонавирусга қарши кураш билан чекланиб қолмасдан, балки барча масалаларда хусусан сиёсий масалаларда ҳам ҳамкорлик бўлиши керак, чунки кучли миллат, янги тизим ва янги нутққа эга бўлган мамлакат табиий равишда глобал ва ички майдонларда муҳим масалага дуч келади деб аниқлик киритдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари шунингдек, мамлакатда бирлик, бирдамлик ва ички ҳамжиҳатлик мавжудлиги зарурлигини таъкидлаб,  баъзиларнинг ҳукумат ва  президент  билан муносабатдаги ҳаракатларига ишора қилиб, танқид қилиш ҳақорат ва ҳурматсизликдан фарқ қилиши лозим дея айдилар.

Ул зот ўз сўзларида ҳурматсизлик ва ҳақорат қилиш, америкаликларнинг ўз мунозараларида ва матбуотидаги одатга айланган, улар ушбу восита билан дунё аҳли олдида ўзларини шарманда қилишади. Ҳатто уларнинг  сиёсий арбобларидан бири ҳам - дунё бизга қўрқув ва нафрат билан қарайди деган сўзларни тилга олди деб эълон этдилар.

 

Ёрлиқ

Шарҳ