октябр 24, 2020 16:55 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусга чалинган 5 мингдан ортиқ беморлар аниқланди /335 киши вафот этди/

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 5 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 335 киши қурбон бўлди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида,  сўнгги 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 5 минг 814-та янги касалланганлар аниқланди ва улардан 2 минг 169 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содо Лорий  Эронда коронавирус - Сovid-19  вируси билан касалланганларнинг умумий сони 562  минг 705 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 335 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 32 минг 320 кишига етди деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 450 минг 891 киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 42 миллион  нафарга етганким, шулардан 1 миллион 150 мингдан ортиғи вафот этган ва 31 миллион нафари соғайган. 

Ёрлиқ

Шарҳ