октябр 25, 2020 16:47 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус билан касалланганлар сони 568 минг 896 кишига етди
    Эронда коронавирус билан касалланганлар сони 568 минг 896 кишига етди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 6 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 296 киши қурбон бўлди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида,  сўнгги 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 6 минг 191-та янги касалланганлар аниқланди ва улардан 2 минг 41  нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содо Лорий  Эронда коронавирус - Сovid-19  вируси билан касалланганларнинг умумий сони 568  минг 896 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида  296 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 32 минг 616 кишига етди деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 455 минг 54 киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 43 миллион  нафарга етганким, шулардан 1 миллион 155 мингдан ортиғи вафот этган ва 31 миллион нафари соғайган. 

Ёрлиқ

Шарҳ