октябр 26, 2020 13:05 Asia/Tashkent
  • Эрон парламенти раиси Франция расмийларининг позицияларини танқид қилди
    Эрон парламенти раиси Франция расмийларининг позицияларини танқид қилди

Эрон парламенти раиси Франция раҳбарларининг ислом азиз пайғамбари ҳазрат Муҳаммад /с.а.в/га нисбатан ҳақоратларини қоралаб, ислом душманларнинг фитна ва ҳийлалари уларнинг ўзларига қайтади деб изоҳлади.

Бугун Эрон парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф ўз сўзларида  Франция ҳукумати расмийларининг раҳмат ва тинчлик башоратчиси бўлга ислом азиз пайғамбри /с.а.в/га нисбатан ҳақоратлари ва ахмоқона сўзлари бутун дунёдаги иймон- эътиқодли инсонлар қалбини оғритиди дея таъкидлади.

Қолибоф шунингдек,  энг кичик танқид ва сўзларга тоқат қиламайдиган франция давлати ва  раҳбарлари энди ислом азиз пайғамбарига нисбатан ҳақорат ва туҳматларни ўз авжига етказган  ва улар  инсоният, мекҳр-муҳаббат, тинчлик ва дўстликдан узоқда эканлигини яна бир бор исботлашдилар дея қўшимча вилди.

Эрон ислом жумҳурияти парламени раиси  ушбу самарасиз ва одамларга қарши кўр-кўрона ҳаракатлар билан ислом пайғамбари /с.а.в/нинг нурлари ва Аллоҳнинг даъватини ўчириб бўлмайди деб эълон қлди.

Франциянинг Шарли Эбдо -Charlie Hebdo журнали бир неча бор ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с.а.в/ га нисбатан ҳақорат қилувчи карикатураларни нашр этди. Бу ҳақоратли ҳаракатлар эса ислом оламида кенг қораланмоқда.

Франция ҳукумати ва бу мамлакат президенти Эммануэль Макрон эса  ислом ва мусулмонларга қарши ҳақоратлар ва босимларни олдини олиш ўрнида  мазҳаблар ва динларга нисбатан ҳақоратларни сўз эркинлигининг бир қисми сифатида кўрсатишмоқда ва сўнгги сўзларида Макрон ҳатто ислом азиз пайғамбарига нисбатан ҳақоратли карикатураларни нашр этилишини давом этишини маълум қилди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ