октябр 26, 2020 15:33 Asia/Tashkent
  • Генерал Боқирий АҚШ уруш бошласа ўзи уша урушни тўхтата олмайди
    Генерал Боқирий АҚШ уруш бошласа ўзи уша урушни тўхтата олмайди

Эрон қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи сўзлаган нутқида, агар АҚШ давлати бирон уруш бошласа, урушни тугатиш унга бошқа тегишли бўлмайдиганига тўхталиб, АҚШ ўз урушларида из қолдирмаслик мақсадида воситачилик урушларни болаган деб айтди.

Эрон қуролли кучлари бош штаби бошлиғи генерал  Муҳаммад Боқирий  бугун Теҳронда бўлиб ўтган маросимда Эрон қуролли кучлари мудофаа қудрати,  бирлиги,  ҳарбий тайёргарлиги ва превентив куч- қудратини энг юқори даражада эканлигига тўхталиб,  агар душман ўз мақсадларига ўзини кучсиз қилиб кўрсатса ҳам тажовуз қилишдан возкечмаслиги маълум деб изоҳлади.

Генерал Муҳаммад Боқирий  Эрон Исломий Инқилоби дунёнинг ўта сезгир вва нозик  минтақасида ғалаба қозонганини таъкидлаб, бу минтақада ҳукмронлик қилишга муваффақ бўлган қудрат, албатта дунё қудратининг теппасида бўлишга қодир деб қўшимча қилди.

Эрон қуролли кучлари бош штаби бошлиғи АҚШ давлатини Халқаро ядровий келишувни бир ёқлама равишда тарк этгани ва Эрон халқига нисбатан золимона ва шафқатсиз санкцияларни қўллаганига ишора қилиб,  бутун дунё Эрон ўз мажбуриятларини бажарганлигини тан олишмоқда,  аммо шу билан бирга  АҚШ ҳукумати Халқаро ядровий келишувдан чиқиб, Эрон халқига қарши босимлар ва санкциялар жорий қилиш йўлини танлаган деб аниқлик киритди.

Генерал Боқирий шунингдек  душманнинг барча ёвуз мақсадлари Эрон учун аниқ эканлигини баён этар экан, душман Эрон халқидан АҚШ томонидан қўйилган стратегия ва сиёсатни қабл қилишни истайди деб  таъкидлади.

Эрон қуролли кучлари бош қўмондони  Эрон давлатини фаол қаршилик йўлини танлаганига эътибор қаратиб,  бугунги кунда  мамлакатда хом ашё савдоси камайди ва миллат ва ҳукумат душманлар таҳдидларини ўзи учун  таяниш имкониятлари ва фурсатларига айланира олган деб эълон қилди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ