октябр 26, 2020 16:27 Asia/Tashkent
  • Эрон парламенти вакиллари Франция президентининг ислом пайғамбарига қарши сиёсатларини қораладилар
    Эрон парламенти вакиллари Франция президентининг ислом пайғамбарига қарши сиёсатларини қораладилар

Эрон исломий парламенти вакиллари ўз баёнотларида Франция президенти Эммануэль Макроннинг ислом пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с.а.в/га нисбатан ҳақоратларини кескин қораладилар.

Эрон парламенти аъзолари бугунги баёнотларида исломнинг ёрқин ва аниқ мурожаатига нисбатан куфр раҳбарларининг душманона позицияларига тўхталиб, сўнгги кунларда  дунё Франция ҳукуматини бу мамлакатдаги нашриялардан бирининг ислом азиз пайғамбарига нисбатан очиқдан очиқ ҳақоратларини қўлла қуватлашиши билан шайтоний сиёсатларини  яна бир бор намоён этишига шоҳид бўлишмоқда деб эълон қилганди.

Бундай  ёвузлик ва юзсизлик  Франция халқининг исломга мойиллиги ва пайравлик қилиш жараёнини тезлашганини олидини олиш учун навбатдаги провакация ва душманона ҳатти ҳаракатдир. Зеро французларни ислом динига ўтиши жараёнининг тезлашиши Париж расмийларини даҳшатга солган деб келтирилган баёнотда.

Эрон парламенти вакиллари  баёнотлари давомида  сўз эркинлиги баҳонасидаги бундай ҳатти- ҳаракатларни сўз  эркинликига нисбатан катта бир зулм ва золимлик эканлигига тўхталиб,  дунё мусулмонлари бир тан бир жон бўлиб, дунёдаги куфр қаршисида тура олишади ва  ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с.а.в/нинг нажот берувчи мурожаатларини бутун дунёга етказадилар деб эълон этдилар.

Эслатиб ўтамиз яқинда Францияда босиладиган Шарли Эбдо- Charlie Hebdo журнали ислом азиз пайғамбари /с.а.в/га нисбатан ҳақоратли карикатураларни чоп этганди.

Франция президенти Эммануэль Макрон ҳам дипломатия меъёрларидан ва демократия тамойилларидан йироқ бўлган баёнотида Франция мамлакати ислом пайғамбарига қарши ҳақоратли карикатураларни нашр этишда давом этишини айтди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ