октябр 26, 2020 16:53 Asia/Tashkent
  • Эронда яна 5 мингдан ортиқ кишида коронавирус аниқланди
    Эронда яна 5 мингдан ортиқ кишида коронавирус аниқланди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 5 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 337 киши қурбон бўлди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида,  сўнгги 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 5 минг 960-та янги касалланганлар аниқланди ва улардан 2 минг 135  нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содо Лорий Эронда коронавирус - Сovid-19  вируси билан касалланганларнинг умумий сони 564  минг 856 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида  337 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 32 минг 953 кишига етди деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 459 минг 250 киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 43 миллион 403 минг нафарга етганким, шулардан 1 миллион 160 мингдан ортиғи вафот этган.

Ёрлиқ

Шарҳ