октябр 29, 2020 11:29 Asia/Tashkent
  • Исломий инқилоб раҳбари Франция президентининг ҳатти -ҳаракатини қораладилар
    Исломий инқилоб раҳбари Франция президентининг ҳатти -ҳаракатини қораладилар

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Франция президенти Эммануэль Макроннинг ислом азиз пайғамбари ҳазрат Муҳаммад /с.а.в/га нисбатан ҳақоратларни қўллаб- қувватлагани ортидан француз ёшларига хитобан мурожаат қилдилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаийнинг Франция ёшларига қаратилган француз тилидаги кечанги мурожаатларида шундай келган: президентингиздан сўранг, нега у Худонинг пайғамбарини  ҳақорат қилишни қўллаб -қувватлайди ва буни сўз эркинлиги деб билади? Буюк, порлоқ ва муқаддас шахсиятларга нисбатан ҳақорат қилиш бу сўз эркинлигини англатади-ми?  Бу ахмоқона иш уни президент  қилиб сайлаган миллат виждонини ҳақорат қилиш эмас -ми? 

Ислом Инқилобининг олий раҳбари ўз мурожаатлариниг давомида:  кейинги савол, нега Ҳолокост ҳақидаги шубҳа жиноят ҳисобланади? Агар кимдир бу ҳақда бирор нарса ёзса, у қамоқхонага тушиши керак, лекин пайғамбарни ҳақорат қилиш сўз эркинлиги ҳисобланади?, деб таъкидладилар.

Франциянинг Шарли Эбдо -Charlie Hebdo журнали бир неча бор ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с.а.в/ га нисбатан ҳақорат қилувчи карикатураларни нашр этди. Бу ҳақоратли ҳаракатлар эса ислом оламида кенг қораланмоқда.

Франция ҳукумати ва бу мамлакат президенти Эммануэль Макрон эса  ислом ва мусулмонларга қарши ҳақоратлар ва босимларни олдини олиш ўрнида  мазҳаблар ва динларга нисбатан ҳақоратларни сўз эркинлигининг бир қисми сифатида кўрсатишмоқда ва сўнгги сўзларида Макрон ҳатто ислом азиз пайғамбарига нисбатан ҳақоратли карикатураларни нашр этилишини давом этишини маълум қилди.

Кўплаб исломий ва араб давлатлари ҳам Францияда исломнинг азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с.а.в/ га нисбатан ҳақоратли карикатураларини нашр этилишидан ғазабага келиб кенг -қамровли норозилик намоийшлар ўтказишмоқда. Улар Франция президенти Эммануэль Макроннинг ислом азиз пайғамбарига нисбатан ҳақоратларини қўллаб -қувватлаганини кескин қоралаб француз товарларни бойкот қилишмоқда.

 

Ёрлиқ

Шарҳ