октябр 29, 2020 12:12 Asia/Tashkent
  • Ислом азиз пайғамбарининг мавлудлари ва Ваҳдат ҳафтаси муборак бўлсин!
    Ислом азиз пайғамбарининг мавлудлари ва Ваҳдат ҳафтаси муборак бўлсин!

Бугун пайшанба- ҳижрий-қамарий 1442 йил рабеъ-ул -аввал ойининг ўн иккинчи куни милодий ҳисоб билан 2020 йил октябрь ойининг 29 куни, айрим ривоятларга кўра, исломнинг азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с.а.в/нинг валодат кунлари ва "Ваҳдат ҳафтаси"нинг бошланишидир.

Сунний мазҳабидаги мусулмонлар рабиул-аввал ойининг 12 чи кунини  ва шиалар эса бу ойнинг 18 чи кунини исломнинг азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с.а.в/ туғилган кунлари деб билишади.

Ўзлари ислом оламида бирдамлик ва бирлик тарғиботчиси ва   воизи бўлган, Эрон ислом республикасининг буюк асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний /раҳматуллоҳи алайҳ/,   исломий гуруҳларни бирлаштириш ва уларни яқинлаштириш учун ушбу масаладан фойдаланиб, ушбу икки сана яъне  рабеъ-ул-аввал ойининг 12-18  чи саналари оралиғини" Бирлик ҳақфтаси" ё ўзи " Ваҳдат ҳафтаси" деб номладилар.

Ушбу ҳафта ислом дунёсида айниқса ҳозирги  нотинчлик даврасида ҳамжиҳатлик ва бирлик зарурлигини синчковлик билан ўрнаниш учун яхши имкониятдир.

Гарчи турли хил эътиқоддаги мусулмонлар баъзи фикр ва ҳукмларда бир -биридан фарқ қилсалар ҳам кўпгина умумий жиҳатлар масалан Худога, самовий китобларга, қиблага ва пайғамбарга нисбатан бир хил ақидага эгалар.

Эрон ислом республикаси телерадиокомпанияси ҳам  Ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с.а.в/ валодат кунлари ҳамда  Ваҳдат ҳафтасини бшшланиши муносабати билан барча  муъмин-мусулмонларни табриклайди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ