октябр 29, 2020 15:41 Asia/Tashkent
  • Фақат инсонийликдан йироқ одамлар ислом пайғамбари /с.а.в/ни ҳақорат қилишади
    Фақат инсонийликдан йироқ одамлар ислом пайғамбари /с.а.в/ни ҳақорат қилишади

Эрон парламенти раиси Халқаро Ислом Бирлиги видеоконференциясининг очилиши маросимида, ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с.а.в/ ва Қуръони Каримга нисбатан ҳар қандай ҳақорат, барча пайғамбарлар ва самовий китобларни ҳақорат қилишдир ва бу жиноятни содир этган ҳар бир шахс ва гуруҳ ахлоқ ва инсониятдан йироқ эканлигини маълум қилишди деб изоҳлади.

Эрон парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф, Исломий Ваҳдат/Ваҳдат ҳафтаси/ конференциясининг очилиши маросимида сўзлаган нутқида,  ислом умматининг муштарак  томонлари шунча улканки, унда  бўлиниш  ва зиддиятларда ўрин йўқ  дея таъкидлади.

Эрон парламенти раиси  Фаластин масаласи ислом дунёсининг биринчи мавзуси эканлиги ҳамда Фаластин орзу- армонлари ва  Муқаддас Қудудсни қўллаб- қувватлаш, дунё мусулмонлари ўртасидаги муносабатлар  кўприкига ўхшайдиганини баён этар экан,ислом олами ваҳдатидан юз ўгириш ва террорчи, сохта, босқинчи сионистик режим билан муносабатларни нормаллаштириш  исломий уммат ўртасида фитна солиш ва бўлинишнинг асосини ташкил этади деб қўшимча қилди.

Қолибоф шунингдек,  айрим арабий режимларнинг сионистик режим билан муносабатларни нормаллаштириши  Фаластин армонларига очиқ бир хиёнат ҳисобланади аммо уларнинг хиёнатлари,  ўз ҳақ -ҳуқуқини қайта тиклаши учун Фаластин халқиниг ва муқовимат кучлари иродаси ва ҳатти -ҳаракатига зарачадек таъсир ўтказолмайди деб аниқлик киритди.

Эрон парламенти раиси ўз сўзларида сўнгги ўн  йил мобайнида   ислом номидан суиистеъмол қилиб минтақада кўп хунрезликлар ва фитналарни вужудга келтираётган такфирий терорчилар, ҳамда исломнинг сунний ва шиа мазҳаблари ўртасида низо соладиган  гуруҳлар мусулмонлар томонидан қаттиқ қораланиши шарт ва зарурдир деб эълон қилди.

Эрон парламенти раиси агар ислом оламидаги фитна солуви гуруҳлар камайтирилса, бир ярим миллиарддан зиёд мусулмонлар нафақат бир -бирлари билан ҳеч қандай  муаммоларга дуч келишмайди балки, бир -бирини қўллаб- қувватлаб ҳомийлик қилишади деб эслатди.

Қолибоф шунингдек  бугунги кунда Эрон ислом жумҳурияти  мустаҳкам иймон-эътиқод ва ифтихор билан  исломий мазҳаблари пайравлари  ўртасидаги ўзаро эҳтиром ва осойишта  ҳаёт кечиришнинг олий намунасига айланган дея таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз бугун пайшанба  ислом дунёсининг 167 шахсиятлари ва арбоблари иштирокида Исломий уммат Бирлиги бўйича 34 -чи халқаро конференция видео учрашув шаклида бошланди.

47 мамлакатдан бўлган  Ислом дунёсининг 167 дан ортиқ танқили ароблари шунингдек 120 та маҳаллий маърузачилар иштирокида веб-семинар ўтказилади.

 

Ёрлиқ

Шарҳ