ноябр 03, 2020 11:45 Asia/Tashkent
  • Ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с.а.в/ ва Имом Жаъфар Содиқ /а/нинг валодат кунлари муборак бўлсин!

Бугун сешанба, ҳижрий-қамарий 1441 йил Рабиул-аввал ойининг 17 чиси, 2020 йил ноябр ойининг 3 куни, исломнинг азиз пайғамбари Муҳаммад Мустафо /с.а.в/нинг муборак таваллуд топган кунлари ва ул зот невараларидан бири шиа мазҳабидаги мусулмонларнинг 6 чи имоми Имом Жаъфар Содиқ /а/нинг валодат кунларига тўғри келади.

Суннат аҳли рабиул-аввал ойининг 12 чи кунини ва шиалар эса бу ойнинг 17 санасини ислом азиз пайғамбариниг туғилган куни сифатида билишади.

Ислом дунёсида бирлик ва ваҳдатни тарғиб этган Эрон ислом республикасининг асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ ушбу мавзудан исломий гуруҳларни бирлаштириш ва уларни яқинлаштириш учун фойдаланиб  бу икик сана /12-17 рабиул-аввал/ ўртасидаги кунларни " Ваҳдат ҳафтаси" деб номлаганлар.

Ҳазрат Муҳаммад Мустафо 40 ёшларида Ҳаро ғорида Ҳазрат Жаброил томонидан илк марта Аллоҳ Таоло ваҳийни эшитдилар ва ундан сўнг Худонинг пайғамбари сифатида танландилар.

Ислом азиз пайғамбари энг сўнги илоҳий пайғамбар сифатида  танланди. Ул Зот жаҳолат ва ахлоқсизликка ботган жоҳилият жамиятини ахлоқ, инсон қадр-қиммати ва инсонийлик томон етаклаш учун Аллоҳ томонидан пайғамбар сифатида танланди.

Ҳазрат Муҳаммад Мустафо /с.а.в/нинг беъсатлари дунёдаги энг буюк исломий ва ахлоқий цивилизациясини шаклланишининг бошланиши сифатида билиш даркорб Бу инсониятни тарих давомида фикрий ва ақидавий хатоликлардан нажот берди.

Эрон телерадиокомпаниясининг  ҳам фурсатдан фойдаланиб, Ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с.а.в/ ва Имом Жаъфар Содиқ /а/нинг валодат кунлари муносабати билан барча муъмин-мусулмонларни табриклайди! 

 

Ёрлиқ