ноябр 04, 2020 12:58 Asia/Tashkent
  • Исломий Ваҳдат конференциясининг сўнгги баёноти
    Исломий Ваҳдат конференциясининг сўнгги баёноти

" Исломий Ваҳдат" конференцияси қатнашувчилари ягона уммат ва янги исломий цивилизацияни амалга ошириш учун " Исломий иттифоқни" ташкил қилиш зарурлигини таъкидлашди.

Кеча  оқшомида эълон қилинган Исломий Ваҳдат 34 Халқаро конференциясининг якуний баёнотида келтирилишча,  ягона уммат ва янги ислом цивилизациясини амалга ошириш учун исломий иттифоқини шаклантириш зарур, чунки бу иттифоқ ислом олами ҳамкорлигини ва ислом миллатлари  ўртасидаги инеграциялашувни ташкил қилишга қодир бўлиб, исломий халқларнинг ўзлигини мустаҳкамлаш орқали ислом дунёсидаги бўлиниш ва қарамақаршиликларни олдини олади.

Мазкур Халқаро конференция иштирокчилари шунингдек айрим ислом давлатлари раҳбарларини сионстик режим билан муносабатларини нормаллаштиришдаги ҳатти-ҳаракатларидан афсусда эканликлари ва уни қоралашишини баён этиб,н Фаластин илгаригидек  ислом дунёсининг биринчи масаласи бўлиб қолмоқда ва " Аср муомаласи" каби дастур асосида Фаластин мавзусини унутиш ва ёки уни ўзгартириш ва ё душман билан ярашиш каби ҳатти- ҳаракатларни ижро этишга уринишлар мағлубиятга маҳкумдир деб эълон этдилар.

Улар шунингдек Фаластин ва Ал-Ақсо масжидини ҳимоя қилиши ва исломий муқовимат ва қаршиликни қўллаб- қувватлаш учун жиддий  ечимлар ва зудлик билан чоралар кўриб чиқиш мақсадида мусулмонлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришни таъкидлаб,  Фаластинни озод қилиш масаласи  сионистик режим томонидан босиб олинган сарзаминлар жумладан Суриядаги Голан тепапаликлари, Ливан жанубидаги  Шабъо экинзорлари ва бошқа ишғол қилинган ҳудудларни тўлиқ озод қилиш билан бирга бўлиши керак деб изоҳладилар.

Ислом бирлиги ва ёки Исломий ваҳдат конференцияси ишиокчилари коронавирус пандемиясига ҳам тўхталиб, ислом давлатлари соғлиқни сақлаш, ва тиббий таълим вазирлларининг йиғилишини ўтказиб, бир- бирларининг имкониятларидан барча глобал юқумли касалликлар, айниқса коронавирус пандемиясини олдини олиш, даволаш ва унга қарши курашиш учун фойдаланишни таклиф қилишди.

Эслатиб ўтамиз пайшанба, 29 октбярь куни  34 чи Исломий Ваҳдат бўйича Халқаро конференция бошланди ва дунёнинг 47 мамлакатидан 167 дан ортиқ ислом дунёсининг таниқли арбоблар ҳамда  120 эронлик шахсиятлар ва уламолар унда нутқ сўзладилар.

 

Ёрлиқ